Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Булунғурда ёш йигит қарияни бир мушт уриб, ўлдириб қўйди

Булунғурда ёш йигит қарияни бир мушт уриб, ўлдириб қўйди

Самарқанд вилояти, Булунғур туманида ёш йигит жанжал вақтида қарияни бир мушт тушириб, ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бериб ўтди.

2020 йил 20 февраль куни 66 ёшли Х.Т. юз ва чап кўз жароҳатлари билан Булунғур тумани тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Булунғур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилганида, Х.Т.ни фуқаро 32 ёшли Д.Х. урганлиги аниқланган.

2020 йил 23 февраль куни қарияга кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этди.

Мазкур ҳолат юзасидан Булунғур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Д.Х. гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган ва процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг