Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош вазир «IT-Парк»ни кўздан кечирди

Бош вазир «IT-Парк»ни кўздан кечирди

Фото: «it-park.uz»

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтимиздаги дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари парки – «IT-Парк»га ташриф буюрди. Бу ҳақда технопарк матбуот хизмати хабар берди.

Бош вазирга «IT-Парк»нинг бугунги кундаги фаолияти, биринчи стартап жамоалари ва резидентлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, ривожланиш истиқболлари ва режалари, «ICT WEEK UZBEKISTAN 2019» доирасида бошланган, талабалар ўртасидаги «mGovAward» республика танловининг ўтказилиши жараёни муҳокама қилинди.

Бош вазир Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири —иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни IT-соҳасидаги технологик, муҳандислик, иқтисодий ва бошқа вазифаларни ҳал қилиш бўйича энг яхши ғояларни излаш ва қўллаб-қувватлашга рағбатлантиришдан иборат эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, «IT-Парк»да стартап-жамоаларнинг келгуси қабули, жараёнларнинг янада юқори шаффофлик билан ўтишини таъминлаш мақсадида финал танловини барча тармоқ фойдаланувчилари учун очиқ овоз бериш тартибида амалга ошириш кераклиги айтилди.

«IT-Парк»нинг келгуси инфратузилмасига ҳам алоҳида эътибор қаратилди – кўп сонли истиқболли IT-компанияларни жойлаштириш учун комплекснинг қолган барча блокларини қуришни тезлаштириш тавсия қилинди.

Учрашувда яна бир қатор муҳим масалалар:  Ўзбекистондаги IT-секторининг ва стартап-экотизимнинг келгусида янада ривожлантириш режаларини муҳокама қилиш, IT-мутахассислар учун глобал бозорга йўналтирилган ўқув дастурларини кўпайтириш, ёш мутахассислар учун кўп сонли кенг кўламли ва истиқболли мусобақаларни ташкил этишга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг