Бош прокурор, Миллий гвардия қўмондони ва Ички ишлар вазирига ҳудудлар бириктирилди
Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қарорига мувофиқ, 2019 йил 1 январдан жамоатчилик хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат органлари, ташкилотлар ва жамоатчилик тузилмаларининг фаолияти ташкил этилиши ва мувофиқлаштирилишини таъминлаш учун ҳудудлар қуйидагича бириктирилади:
- Бош прокурорга – Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани;
- Миллий гвардия қўмондонига – Андижон, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани;
- Ички ишлар вазирига – Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари.
Шунингдек, республиканинг барча ҳудудларида қуйидагича амалиёт босқичма-босқич жорий этилади:
- прокуратура органлари томонидан ички ишлар органлари билан биргаликда маҳаллалар кесимида жиноятлар акс эттирилган туман (шаҳар)ларнинг электрон геоинформацион хариталари тузилади ва тизимли юритилади;
- хавфларни ҳамда жиноятларнинг содир этиш сабаблари ва шароитларини аниқлаш, уларнинг олдини олиш бўйича ўз стратегияларини ишлаб чиқади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter