Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош прокуратура талабанинг ўлими сабабини маълум қилди

Бош прокуратура талабанинг ўлими сабабини маълум қилди

«Qarshi city»да фуқаро юқори қаватдан тушиб кетиб вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг қўшимча қилишича, 21 февраль куни соат 12-10 ларда Қарши шаҳрида яшаган 22 ёшли йигит («Alfraganus University» олий таълим муассасасининг талабаси) ота-онаси билан яшаб келган уйдан сабабсиз чиқиб, Наво М.Ф.Й.да жойлашган кўп қаватли уйнинг юқори қаватидан ўзини ташлаб юбориб, жонига қасд қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ўтказилган.

Текшириш давомида 2019 йилда марҳум йигитнинг руҳиятида ўзгариш бўлганлиги сабабли клиникада даволангани, шу даврда ҳам ўз жонига қасд қилишга урингани аниқланган.

Текшириш давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг