Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура Академияси жамоатчиликдан ЙҲХга оид таклифлар кутмоқда

Бош прокуратура Академияси жамоатчиликдан  ЙҲХга оид таклифлар кутмоқда

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси  Ички ишлар вазирлиги ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) билан биргаликда илмий-амалий конференциянга қаттиқ тайёргарлик кўраётир. «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб муаммолари ва бу соҳада ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси» мавзусида халқаро тадбир жорий йилнинг 3-4 март куни  бўлиб ўтади.

Тадбирда мамлакатда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга масъул вазирлик ва идоралар ходимлари, миллий ва чет эл олий таълим ҳамда илмий-тадқиқот институтлари экспертлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ҳамда соҳадаги муаммолар билан шуғулланаётган тадқиқотчилар  иштироки кутилмоқда.

Халқаро даражадаги тадбир самарадорлигини янада ошириш мақсадида Бош прокуратура Академияси  кенг жамоатчилик вакилларидан таклифлар кутаётганини билдирди. Яъниким, йўл ҳаракати хавфсизлигига оид кимда қандай таклиф бўлса, ҳозирданоқ [email protected] электрон манзили орқали юборишлари мумкин. Асосли талифлар мамлакатда ушбу соҳани янада яхшилашга хизмат қилишига шубҳа йўқ, дейди «Xabar.uz» мухбирига Академия вакили.

Бизнингчаям шундай.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг