Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бобоусмон Батуров финалга чиқа олмади

Бобоусмон Батуров финалга чиқа олмади

Россиянинг Екатуринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг навбатдаги кун беллашувлари давом этмоқда. Кечки дастур доирасида яна бир вакилимиз Бобоусмон Батуров (-69 кг) ярим финал жангини ўтказди.

Пэт Маккормакка қарши жанг олиб борган юртдошимиз, афсуски, имкониятни бой бериб қўйди ва жаҳон чемпионатини бронза медали билан якунлади.

Таъкидлаш жоиз, бу Батуров учун фаолиятидаги дастлабки жаҳон чемпионати эди. Кечки дастур доирасида яна икки вакилимиз финал йўлланмаси учун жанг қилади.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Шаҳобиддин Зоиров ва Миразиз Мирзаҳалилов финалга чиққан эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг