Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев журналист Бобомурод Абдуллаевга уй совға қилди

Шавкат Мирзиёев журналист Бобомурод Абдуллаевга уй совға қилди

Бобомурод Абдуллаев

Президент Шавкат Мирзиёев журналист Бобомурод Абдуллаевга Тошкент шаҳридаги янги турар жой мажмуаларининг биридан барча жиҳозлари ва маиший техникалари билан уч хонали уй совға қилди. Бу ҳақда журналист 18 октябрь куни «Facebook»даги саҳифасида хабар қилди.

«Шу йил 8 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев менга Тошкентдаги Green Park турар жой мажмуасидан янги уч хонали квартирани ичидаги барча жиҳоз ва маиший техникаси билан бирга ҳадя қилдилар.

Бу уйга 5 октябрь куни кўчиб ўтдик. Бугун Хоразмдан онам келдилар ва Президент ҳадя қилган янги уйни ўз кўзлари билан кўрдилар. Алҳамдулиллаҳ! Президент Шавкат Мирзиёевга катта раҳмат! Аллоҳ у кишидан рози бўлсин!» – дейди Бобомурод Абдуллаев.

Бобомурод Абдуллаев шу йилнинг 8 сентябрь куни Ўзбекистон расмийларининг сўровига биноан Бишкекда ҳибсга олинган эди. Журналист унга қўйилган айбларни рад этганди. Кейинроқ журналистнинг онаси Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилиб, ўғлини озод қилишни сўраганди. 22 август куни Бобомурод Абдуллаев муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат билан озод қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Бобомурод Абдуллаев 2018 йилда ҳам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган ва суд ҳукми билан озод этилиб, аҳлоқ тузатиш ишлари тайинланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг