Берналь «Тур де Франс»нинг 110 йиллик рекордини янгилади
![Берналь «Тур де Франс»нинг 110 йиллик рекордини янгилади](https://static.xabaruz.com/crop/4/2/920__95_4220103824.jpg)
Колумбиялик велопойгачи Эган Берналь («Ineos» жамоаси) «Тур де Франс»нинг кўп кунлик шоссе велопойгалари асосий босқичида сўнгги 110 йилда ғолиб чиққан энг ёш спортчига айланди. Ғалабани нишонлаган куни у 22 ёш ва 196 кунни қарши олганди.
Берналь белгиланган масофани 82 соат-у 57 дақиқада ортда қолдириб, фаолиятида илк маротаба «Тур де Франс»да ғалаба қозонди. У шунингдек ушбу мусобақаларда илк маротаба зафар қучган илк колумбиялик ва жанубий америкаликдир.
2019 йилда яна бир жанубий америкалик — Эквадор вакили Ричард Карапас («Movistar» жамоаси) бошқа бир кўп кунлик велопойга — «Жиро д'Италия»да ғолиб бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter