Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Барселона» рестартни йирик ғалаба билан нишонлади

«Барселона» рестартни йирик ғалаба билан нишонлади

Фото: «Football.ua»

Коронавирус пандемияси туфайли тўхтаб қолган Испания чемпионати қайта старт олиб, 28-тур доирасидаги айрим учрашувлар бўлиб ўтди. Пальма-де-Мальоркада «Мальорка» Каталониянинг «Барселона» клубини қабул қилди.

Биринчи дақиқадаёқ гол киритган каталонияликлар ўйин охиригача устунликни сақлаб, йирик ғалабага эришишди. 

«Мальорка» — «Барселона» — 0:4

Голлар: Видал, Брайтвайт, Алба, Месси.

Голдан ташқари, иккита голли узатмани амалга оширган Лионел Месси «энг яхши ўйинчи» деб топилди.

«Барселона» 61 очко тўплаб, 2-ўриндаги «Реал Мадрид»дан 5 очко илгарилаб кетди. «Мальорка» 25 очкоси билан 18-ўринда.

Манба: «Football.kulichki.net»

Пандемия чемпионатлар тақвимига жиддий ўзгартиришлар олиб кирмоқда, энди турлар ўртасида танаффус бўлмайди — кам-кам ўйинлар ҳисобига ҳар куни футбол кўришингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг