Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШнинг «соғин сигири»

АҚШнинг «соғин сигири»

Иллюстратив фото

Тайван АҚШ учун шунчаки «соғин сигир»дир, деб ёзди Global Times.

Американинг Брукингс институти ўтказган сўров тайванликлар орасида АҚШга жамоатчилик ишончи сўниб бораётганини кўрсатмоқда.

Бунга муносабатан ХХР давлат кенгашининг Тайван ишлари бошқармаси вакили Чжу Фэнляннинг айтишича, АҚШ доим «Ҳаммадан аввал Америка» сиёсатини устун қўйиб келганини ниҳоят тайванликлар тушуниб етишмоқда.

АҚШ учун Тайваннинг асл қиймати унинг «соғин сигир», «банкомат» ва континентал Хитойни тийиб туриш воситаси эканлигида, деди Чжу.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг