Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШда 6,2 фоизлик даромад солиғини яна камайтиришмоқчи. Нега?

АҚШда 6,2 фоизлик даромад солиғини яна камайтиришмоқчи. Нега?

Фото: «Oknovusa.com»

«The Washington Post» Оқ уйдаги манбаларига асосланиб хабар беришича, президент маъмурияти иш ҳақидан тўланадиган солиқларни қисқа муддатга камайтириш имкониятларини ўрганмоқда. Мақсад: миллий иқтисодиётни рағбатлантириш, эҳтимолий рецессияга барҳам бериш ва иқтисодий ўсиш суръати пасайишига йўл қўймасликдир.

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маслаҳатчилари эҳтимолий инқироз борасидаги хавотирлар кучайиб боришига чек қўйиш учун ана шу ва бошқа чораларни муҳокама қилишяпти. Бу ташаббусларни Конгресс ҳукмига ҳавола этиш керакми — йўқми, ижроия ҳокимияти вакиллари ҳозирча бир тўхтамга келишган эмас.

Айни пайтда аксарият америкаликларнинг иш ҳақидан 6,2 фоизи солиққа чегириб қолиняпти. Бу маблағлар тиббий ва ижтимоий суғурталаш бўйича давлат дастурларини молиялаштиришга йўналтирилмоқда.

Бундай савоб ишга президент Барак Обама ҳам қўл урганди: истеъмол харажатлари ўсишини қоплаш учун солиқ ставкалари 4,2 фоизгача камайтирилганди. 2013 йилдан эса солиқлар яна аввалги ҳолатига қайтарилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг