Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ коронавирусни юқтиришлар умумий сони бўйича Хитойни ортда қолдирди

АҚШ коронавирусни юқтиришлар умумий сони бўйича Хитойни ортда қолдирди

Скриншот

«Wordometers» маълумотларига кўра, COVID-2019 коронавирусини юқтиришлар сони бўйича АҚШ дунёда биринчи ўринга чиқди.

Айни пайтга келиб, АҚШда коронавирусни юқтирганлар сони 83 016 нафарга етди. Қурбонлар — 1 197, соғайиб кетганлар — 1 864 нафар.

Иккинчи ўринда — Хитой (81 285). Эътиборга сазовор бир факт — охирги суткада Хитойда биронта ҳам янги касал аниқланмади.

Учинчи ўриндаги Италия (80 589) ҳам бугун Хитойни ортда қолдиришга жуда яқин турибди — Апеннин яриморолида сўнгги кеча-кундузда коронавирусни юқтириш бўйича 6 203 та янги ҳолат қайд этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг