Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Англия терма жамоаси ва «Арсенал»нинг собиқ футболчиси оламдан ўтди

Англия терма жамоаси ва «Арсенал»нинг собиқ футболчиси оламдан ўтди

Фото: Plymouth Live / Worldfootball.net

Англия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Пол Маринер 68 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Уч шер»нинг «Twitter»даги расмий аккаунтида хабар берилди.

«Биз Пол Маринернинг оиласи, дўстлари ва барча собиқ жамоаларига ҳамдардлигимизни билдирамиз. Қалбан сиз биланмиз», — дейилади Англия терма жамоасининг ижтимоий тармоғида қолдирилган хабарда.

Пол Маринер Англия терма жамоаси сафида 1977 йилдан 1985 йилгача тўп сурган. Миллий жамоа учун 35 ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол киритган. Англиянинг «Плимут Эргайл», «Арсенал», «Портсмут» ва «Ипсвич» (ушбу клуб билан 1978 йили Англия кубогини, 1981 йили УЕФА кубогини қўлга киритган) жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг