Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда ер ажратиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Андижонда ер ажратиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Фото: «Xabar.uz»

Андижонда тадбиркорлик фаолияти учун ер ажратиб бериш эвазига 16 500 АҚШ доллари талаб қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.А. фуқаро Н.С.га юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали туман ҳудудидан мебель ишлаб чиқариш ва иссиқхона қуриш учун 2 га. ер ажратиб беришга кўмаклашиш эвазига 16 500 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан, 6 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг