Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда 2 нафар ўсмир бола дарёда чўкиб кетди

Андижонда 2 нафар ўсмир бола дарёда чўкиб кетди

Ижтимоий тармоқларда «Андижон вилояти Балиқчи туманида Қора дарёда 2 та бола чўкиб кетгани айтилмоқда, оналари дод солиб йиғлаб қидириб юрибди» сарлавҳа остида видео тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Балиқчи тумани ҳокимлиги расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича. жорий йилнинг 24 июль куни Норин туманидаги Хўжақўрғонча ва Чангитма маҳаллаларида яшовчи 2009 ва 2011 йилларда туғилган Н. Араббоев ва И. Эгамбердиев Норин тумани Чангитма маҳалласидан оқиб ўтувчи Қорадарёга чўмилгани бориб чўкиб кетган.

Жорий йил 27-28 июль кунлари икки нафар бола Норин тумани фавқулодда вазиятлар бўлими  ғаввослари томонидан топилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг