Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Америкаликларнинг бир ойлик пенсиясига нима сотиб олиш мумкин?

Америкаликларнинг бир ойлик пенсиясига нима сотиб олиш мумкин?

Фото: «2019god.me»

Америка пенсия тизими — мураккаб. Унда ҳаммаси аниқ-равшан. Ҳарбий идорадаги ходим хизматчидан кўпроқ ойлик олади, меҳнат фаолиятини белгиланган 67 ёшдан олдин тугатганлар 70 ёшгача ишлаганларга қараганда камроқ таъминланган. Шу боис АҚШ пенсионерларининг турмуш даражасини холис баҳолаш ниҳоятда мушкул. Бироқ бу диёрда 1 200 АҚШ долларини ташкил этувчи давлат пенсияси мавжуд (тахминан 11,5 млн сўм). Океанортилик пенсионернинг нималар сотиб олишга қурби етишини аниқлаш учун ана шунга таянамиз.

АҚШда у ёки бу маҳсулот, хизмат ёки буюмларнинг баҳоси турли штат ва шаҳарларда фарқ қилиши мумкин. Шу боис ҳисоб-китобда Америка пойтахтидаги универсал дўконлардаги ўртача баҳоларга таянишга қарор қилдик, деб ёзади «Rambler».

Нон

Маълумки, нон кўпчиликнинг асосий маҳсулоти ҳисобланади. Шу боис рўйхатни ундан бошлаймиз. Вашингтон супермаркетларида ярим килолик батон 3,58 доллар (тахминан 34 минг сўм) туради. Давлат пенсиясини батон баҳосига бўлсак, 333 дона батон, яъни 167,5 кг оқ нонга тўғри келади.

Сут

Ҳа, АҚШда оқ нон арзон егулик эмас, лекин сут нархи нисбатан пастроқ. Бир литр сут ўртача 0,89 доллар (тахминан 8,5 минг сўм). Шу боис давлат берадиган ойлик пенсия нафақаси 1348 литр сут сотиб олишга етади.

Пишлоқ

Сут арзон бўлишига қарамай, пишлоқнинг нархи одамни сал «тишлайди». Америкада ишлаб чиқарилган бир килограмм пишлоқ дўконларда ўртача 12,26 доллар (тахминан 117 минг сўм) сотилади. Кўриб турганингиздек арзон эмас, бироқ Америка пенсиясига қарийб 98 кг пишлоқ харид қилиш мумкин.

Товуқ гўшти

Товуқ пишлоқдан ҳам қиммат — бир кило суяксиз тоза товуқ филеси 13,68 доллар (тахминан 130 минг сўм) туради.

Битта давлат пенсиясига америкалик ҳар ой юқори сифатли 87,7 кг товуқ гўшти харид қилиши мумкин.

Мол гўшти

АҚШда мол гўшти товуқ филесидан ҳам қиммат. 1 кг гўшт сотиб олиш учун америкалик қариялар 15,73 доллар (тахминан 150 минг сўм)ни жонидан суғуриб бериши керак. Бундан чиқди, пенсионер бир ойлик нафақасини борича гўшт олишга сарфлашга қарор қилса, 76,2 кг гўшт сотиб олиши мумкин.

Олма

Қизиғи шундаки, Вашингтонда олма жуда қиммат — бир килоси 6,61 доллар (тахминан 63 минг сўм). Шу боис фақат олма ейишга қарор қилса, пенсияси 181,5 кг олма сотиб олишга етади.

Апельсин

Апельсин олмага қараганда арзонроқ — бир килоси 6,26 доллар (тахминан 60 минг сўм). Агар америкалик қария бор пенсиясини апельсинга сарфласа, ушбу мевадан 191,6 кило харид қилиши мумкин.

Банан

АҚШда банан янада арзон. Бир килограммига америкаликлар 1,51 доллар (тахминан 15 минг сўм) тўлашади. Давлат одамларга тўлайдиган пенсияга 794,7 кг банан сотиб олса бўлади.

Картошка

Картошка эса бананга қараганда икки баравар қиммат, супермаркетларда бир килоси 2,84 доллар (тахминан 27 минг сўм) туради. Бундан чиқди, давлат пенсиясини ушбу илдизмевага сарфлашига тўғри келса, 422,5 кг картошкага етади.

Помидор

Бир килограммига америкалик пенсионер 4,95 доллар (тахминан 47 минг сўм) тўлашига тўғри келади. 1200 доллардан иборат давлат пенсияси 242,4 кг помидор харид қилишга етади.

Пиёз

Кўриб турганингиздек, АҚШ пойтахтида сабзавот жуда қиммат. Шу боис у ерда бир кило оддий пиёз 3,2 доллар (тахминан 30 минг сўм) туришидан ажабланманг. Давлат пенсияси бор-йўғи 375 кг пиёз сотиб олишга етади.

Ичимлик суви

1,5 л идишдаги ичимлик суви Вашингтонда 1,95 доллар (тахминан 19 минг сўм) туради. Шу боис битта пенсияга 615 идиш, аниқроғи, 410 л тозаланган сув сотиб олиш мумкин.

Тухум

Ўнта тухум АҚШ пойтахтида ўртача 2,93 доллар (тахминан 28 минг сўм) туради. 1200 долларлик пенсиясини фақат тухумга сарфласа, пенсионер 4095 та тухум харид қилиши мумкин.

Автобус чиптаси

Америкаликлар жамоат эмас, шахсий транспортидан фойдаланишни афзал кўришади. Чунки бу ҳам қулай, ҳам арзон. Шаҳар автобусида юриш учун йўловчи 2,5 доллар (тахминан 24 минг сўм) тўлашига тўғри келади. Шу боис пенсионер бир ойлик пенсиясига атиги 480 марта автобусга чиқиши мумкин.

Бензин

Қўшма Штатларда бензин арзонроқ — бир литри 77 цент (тахминан 7400 сўм). Давлат пенсиясига ўз автомобилига бир ойда 1555,5 литр ёқилғи қуйиши мумкин.

Коммунал хизматлар

АҚШда кексалар ва пенсионерлар учун коммунал хизматларни тўлашда субсидия ва имтиёзлар мавжуд. Агар бу ёрдам бўлмаганида пенсионер майдони 85 кв.метр бўлган квартирасига камида 133,24 доллар (тахминан 1 млн 270 минг сўм) тўлашга мажбур эди. Бунга иситиш тизими, сув ва электроэнергия таъминоти, чиқинди ташиш хизматлари киради. Шунга кўра битта пенсияни 9 ойлик коммунал хизматларга тўлаб юборса ҳам бўлади.

Фитнес-клубга абонемент

Вашингтонда бир ойлик фитнес-клуб абонементи 71,64 доллар (тахминан 68 минг сўм) туради. Шу боис пенсионер ўзининг бир ойлик пенсиясини 16 ойлик машғулотга олдиндан тўлаб қўйиши мумкин.

Кинога чипта

Кинотеатрда фильм премьераси учун чипта 14 долларга (тахминан 133 минг сўм) баҳоланган. Шу боис пенсионер бир ой давомида 85 марта кинотеатрга тушиши мумкин.

Жинси

Америкада ишлаб чиқарилган битта жинси ўртача 58,81 доллар (тахминан 560 минг сўм) туради. Шу боис давлат пенсиясига кун кўрадиган америкалик бир ойда 20 та жинси харид қилиши мумкин.

Кроссовка

Америкаликлар ёқтирадиган кроссовка пенсионерларга қимматлик қилади. Таниқли брендга тегишли бир жуфт спорт пойабзали 78,59 доллар (тахминан 750 минг сўм) туради. Бу бир ойлик пенсияга 15 та кроссовка сотиб олиш мумкин дегани.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг