Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АКТ вазирлиги интернет тезлиги пасайиб кетгани тўғрисидаги саволга жавоб берди

АКТ вазирлиги интернет тезлиги пасайиб кетгани тўғрисидаги саволга жавоб берди

Фото: «Wek.ru»

Бугун, 15 апрель куни АОКА штабида АКТ вазирлиги матбуот котиби Шерзод Аҳматов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Саволлардан бири интернет, хусусан, мобил интернет тезлиги пастлиги тўғрисида. Хўш, бу борада бирон чора кўриляптими?

Шерзод Аҳматовнинг айтишича, карантин даврида фойдаланувчилар томонидан интернет трафикдан фойдаланиш ҳажми сезиларли даражада ортаётган ҳолатда тармоқнинг ишончли ишлашини таъминлаш учун зарур техник ва ташкилий чоралар кўрилмоқда.

Хусусан:

  • Бугунги кунда оператор ва провайдерларнинг мурожаатларни қабул қилувчи «колл-центр»ларда жами 650 дан ортиқ ходим фаолият юритмоқда. Техник хизмат кўрсатиш бригадаларида 1000 дан ортиқ малакали мутахассислар ишламоқда, улар 300 дан зиёд автотранспорт билан ҳамда зарур техника ва ҳимоя воситалари билан таъминланган.
  • Карантин даврида оператор ва провайдерлар томонидан янги абонентларни улаш ишлари тўхтатилмаган.
  • Мобиль алоқа операторлари томонидан 302 та база станцияси интернет хизматларини кўрсатиш учун МОДЕРНИЗАЦИЯ қилинди.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг