Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

+77. Бугун қайси ҳудудларда касалликлар қайд этилди

+77. Бугун қайси ҳудудларда касалликлар қайд этилди

Фото: ССВ

Бугун мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилган 77 ҳолатнинг 38 нафари Навоий вилоятидаги карантин муассасаларида тиббий кузатувда бўлган фуқаролар орасидан тасдиқланди. Шунингдек, 34 нафари карантин муассасаларида, 4 нафари (Бухоро вилоятида 3, Тошкент шаҳри 1) аҳоли орасидан ва 1 нафари  халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Кун давомида 54 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Айни пайтгача касалликка чалинган 3623 нафар бемордан 2837 нафари соғайиб, даволаниш даражаси 78 фоизни ташкил этмоқда. 771 нафар бемор юртимизнинг 7 худудидаги тиббиёт муассасаларида даволанишмоқда. Улардан 8 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Шу кунгача жами 41 618 нафар фуқаро карантинга олиниб, уларнинг 36 913 нафари карантиндан чиқарилган.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 25 862 нафар, стационар карантинда эса  21 143 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг