Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

73 хил турдаги товарлар акциз солиғига тортилмайдиган бўлди

73 хил турдаги товарлар акциз солиғига тортилмайдиган бўлди

Президент томонидан 2020 йил 30 декабрда ги “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат буюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Қарори қабул қилинганди.

Тошкент туманида қарор юзасидан махсус тадбир ташкил этилди.

Солиқ бошқармаси мутасаддилари ва Тошкент тумани давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан корхоналарга чиқиб ўтказилган мазкур тадбирнинг мақсади, Ўзбекистон Республикасининг ушбу қонунида қайд этилган 2021 йил учун солиқ сиёсатида асосий ўзгаришларни солиқ тўловчилар ҳамда кенг жамоатчиликка етказишга қаратилган.

Таъкидлаш керакки, 2021 йил Ўзбекистон Солиқ кодексига бир қатор янгиланишлар ва ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, солиқ сиёсатида солиқларнинг асосий ставкалари сақлаб қолинди.

- Қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби ҳам аниқлаштирилаштирилди ва 15 фоиз ставка ўзгаришсиз қолди - дейди Тошкент тумани давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи Санжар Абдувалиев.

Шунингдек, 73 хил турдаги товарлар акциз солиғига тортилмайдиган бўлди. Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси малакали мутахассислари билан ҳамкорликда солиқ кодексдаги янгиланишлар ва ўзгартиришларни солиқ тўловчиларга кенг тушунтириш ҳамда мазкур қарор ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган тарғибот тадбирлари барча ҳудудларда ўтказилиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг