Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

6 яшар қизалоқ бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди

6 яшар қизалоқ бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Бугун, 12 сентябрь куни соат 11:30 ларда, Қашқадарё вилояти, Нишон тумани ҳудудидан ўтган 4К 333 «Нишон-Грес» автомобиль йўлининг  5-километрида, ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган О.Қ. «Газ-5327» русумли юк автомобилини бошқариб кетаётиб, йўлнинг ўнг томонидан кетаётган пиёдани уриб юбормаслик мақсадида қарама-қарши йўлга чиқиб кетади. Оқибатда қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган Ш.Т. бошқарувидаги «Нексия» русумли автомобиль билан тўқнашган.

Натижада «Нексия» русумли автомобиль йўловчиси 6 ёшли Ш.У. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Ушбу автомобиль йўловчилари 24 ёшли Ш.А. ва 69 ёшли А.М.лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Нишон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг