Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

1 апрель ҳолатига кўра Ўзбекистонда қанча корхона ва ташкилотлар ташкил этилди?

1 апрель ҳолатига кўра Ўзбекистонда қанча корхона ва ташкилотлар ташкил этилди?

2021 йилнинг 1 апрель ҳолатига республикамизда (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) жами 27 709 та корхона ва ташкилотлар янги ташкил этилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига қараганда 3 625 тага кўп. 

Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Ҳудудлар кесимида янги ташкил этилган корхоналар сони:

▪️Тошкент шаҳри – 4 692 та
▪️Қашқадарё вилояти – 3 128 та
▪️Самарқанд вилояти – 2 473 та
▪️Тошкент вилояти – 2 418 та
▪️Фарғона вилояти – 2 202 та
▪️Наманган вилояти – 1 792 та
▪️Бухоро вилояти – 1 765 та
▪️Сурхондарё вилояти – 1 727 та
▪️Андижон вилояти – 1 599 та
▪️Хоразм вилояти – 1 318 та
▪️Қорақалпоғистон Р. – 1 336 та
▪️Жиззах вилояти – 1 283 та
▪️Навоий вилояти – 1 242 та
▪️Сирдарё вилояти – 734 та

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг