Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Яккасарой туманига янги ҳоким тайинланди

Яккасарой туманига янги ҳоким тайинланди

Шу кунга қадар Тошкент шаҳар Яккасарой тумани прокурори сифатида ишлаб келган Нилуфар Аллабергенова Яккасарой тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Аллабергенова Нилуфар Анваровна 1971 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.

1995 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Қатор масъулиятли вазифаларда, шу жумладан, турли йилларда Яшнобод, Чилонзор ва Мирзо Улуғбек туманларида прокурор ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Яккасарой тумани прокурори сифатида эса 2019 йилдан бери ишлаб келаётган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг