Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

UzAuto Motors экспорт автомобиллари утилизациясига бюджетдан яна «миллардлар»ни ундирмоқчи

UzAuto Motors экспорт автомобиллари утилизациясига бюджетдан яна «миллардлар»ни ундирмоқчи

2022 йилги давлат бюджети харажатлари яна 2 трлн сўмдан ортиққа оширилиши мумкин. Бу ҳақда Олий мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ёзмоқда. 

Депутатга кўра, айни пайтда 2022 йил давлат бюджетига ўзгартириш тўғрисида масала кўриб чиқилмоқда.

Қайд этилишича, тугаётган йил учун давлат бюджети харажатларига қўшимча киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси «Вазирлар Маҳкамаси томонидан депутатлар қўлига шошилинч берилган». 

Қонун лойиҳасига кўра, 2022 йил бюджетидан: 

  • давлат-хусусий шерикчилиги асосида асосида фаолият кўрсатаётган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари сонининг ортиб бораётгани ҳисобига ушбу йўналишга қўшимча субсидиялар ажратиш учун Мактабгача таълим вазирлиги 407,1 млрд сўмга; 
  • Иссиқлик таъминоти бўйича аҳолига паст даражали тарифлар қўлланиши натижасида юзага келган зарарларни қоплаш мақсадида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги 404,7 млрд сўмга; 
  • экспорт қилинадиган мамлакатларда маҳаллий автомобил саноати корхоналари томонидан тўланадиган утилизация йиғими ҳаражатларига давлат бюджетидан маблағ ажратиш учун Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 224,5 млрд сўмга; 
  • Ҳудудларда зудлик билан ечилиши лозим бўлган қўшимча тадбирларни молиялаштириш мақсадида кейинчалик маҳаллий бюджетларга қайта тақсимлаш (ўтказиб бериш) мақсадида Молия вазирлигига 1 000,0 млрд сўмга ошириш кўзда тутилган.

Кушербаев, юқоридаги субсидиялар ҳақида ёзар экан, асосий эътирозини UzAuto Motors’га қартади ва компанияни давлат бюджетига утилизация йиғимини тўламай келаётганликда айблайди. 

«Утилизация йиғими тўланяптими-йўқми яширилаётган бир вақтда давлат бюджетидан утилизация йиғими ҳаражатларига 224,5 млрд сўм ажратиш сўралиши мантиқсизлик. Катта эҳтимол билан халқнинг ғазнасидаги бу пуллар монополист компаниянинг ҳисобига ўтказилади», – деб ёзади депутат.

Иқтисодчи-блогер Отабек Бакировга кўра, 2022 йил январь-октябрь ойларидан «7 трлн. сўмдан ортиқ йиғимнинг бюджетга ўтказилгани бўйича маълумот»ни топиб бўлмайди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил Давлат бюджети тасдиқланганида компанияга юқоридаги мақсадлар учун 100 млрд сўм ажратилган эди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг