Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди

UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди

UzAuto Motors компанияси Labo автомобиллари учун контрактация очилганлигини маълум қилди.

Қайд этилишича, компания бозорда ортиб бораётган талабни инобатга олган ҳолда 2024 йилнинг иккинчи ярими учун автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажмини оширган.

«Ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар, шунингдек, бундан олдинги контрактацияда харидорлар томонидан тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилмаганлиги 2024 йил учун контрактацияга автомобиллар қўшимча ҳажмини чиқариш имконини берди.

Шу муносабат билан 29 март 10:00 да Labo автомобилларининг 18 000 дона ҳажми учун онлайн контрактация очилади», дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, автомобиллар нархи ўзгаришсиз қолади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг