Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркияга кетган Мудофаа вазирлиги тиббий отряди Ўзбекистонга қайтиб келди

Туркияга кетган Мудофаа вазирлиги тиббий отряди Ўзбекистонга қайтиб келди

Туркияда 24 кун давомида зилзила оқибатларини бартараф этишда иштирок этган Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг малакали ҳарбий хизматчилари Тошкентга қайтиб келди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан шу йилнинг 8 февраль куни Мудофаа вазирлигининг малакали ҳарбий хизматчиларидан иборат тиббий отряди зилзилалар оқибатларини бартараф этишда ёрдам бериш ҳамда зилзиладан жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Туркия Республикасига жўнаб кетган эди.  

Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар қарийб бир ой давомида зилзилалардан жабр кўрган турк халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиб, оғир дамларда қўллаб-қувватлаб, уларга камарбаста бўлишди. Шу вақт давомида улар жами 3860 нафар фуқарога тиббий ёрдам кўрсатди.

Бугун, 6 март куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Мудофаа вазирлигининг тиббий отряди ходимларини оммавий ахборот воситалари, кенг жамоатчилик вакиллари, мудофаа вазирининг ўринбосари ва бошқа расмийлар кутиб олди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг