Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда жорий йилги иситиш мавсуми якунланяпти

Тошкентда жорий йилги иситиш мавсуми якунланяпти

Эртага, 26 мартдан бошлаб Тошкент шаҳрида 2023-2024 йилги иситиш даври якунланиши режалаштирилмоқда.

Қайд этилишича, Ҳукуматнинг 2014 йил 15 июлдаги «Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорида иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8 даражадан юқори бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан тамомланиши белгиланган.

«Шундан келиб чиқиб, Тошкент шаҳар гидрометеорология марказининг маълумотларини ҳамда ўртача суткалик ҳарорат 10 даражадан юқори бўлаётганлигини инобатга олган ҳолда, 2024 йилнинг 26 март кунидан 2023-2024 йилги иситиш даври якунланишини маълум қиламиз», – дейилади расмий хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг