Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сўнгги олти йилда ўрмон фонди ерлари 1 млн гектарга кенгайди – Ўрмон хўжалиги агентлиги

Сўнгги олти йилда ўрмон фонди ерлари 1 млн гектарга кенгайди – Ўрмон хўжалиги агентлиги

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Ўрмон хўжалиги агентлиги директори Низомиддин Бакиров депутатларга «Ўрмон фонди ерларидан самарали фойдаланиш ҳолати тўғрисида»ги ахборотини ўқиб эшиттирди.

Ахборотда билдирилишича, сўнгги олти йил давомида ўрмон фонди ерлари 1 млн гектарга кенгайиб, бугунги кунда 11,9 млн гектарни, яъни республика умумий ер майдонининг 26,4 фоизини ташкил этади.

Ўрмон хўжалиги агентлиги томонидан 2023 йилда 235 минг гектар майдонда ўрмон барпо қилиш ва қайта тиклаш тадбирлари бажарилган, ўрмон фонди ерларининг фойдаланилмаётган 7 012 гектар майдонлари ўзлаштирилган.

Оролбўйи ҳудудларининг экололик барқарорлигини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида 127,8 минг гектар, Бухоро вилоятида 40,6 минг гектар, Навоий вилоятида 43,7 минг гектар ва Хоразм вилоятида 10,6 минг гектар майдонда саксовул ва бошқа чўл ўсимликларидан «яшил қопламалар» барпо этилган.

Н. Бакировнинг таъкидлашича, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида республика бўйича 3 млн. тупга яқин дарахтлар ва буталарнинг кўчатлари ҳамда ниҳоллари бепул етказиб берилган, 457 гектар майдонда «яшил боғлар» барпо этилган. Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва кўпайтириш фаолиятига салбий таъсир кўрсатмаган ҳолда, ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришига тадбиркорлик фаолияти субъектларини кенг жалб қилиш чоралари кўрилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг