Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

100 минг кишидан кам бўлмаган жамоага қонунчиликка таклиф киритиш ҳуқуқи берилади

100 минг кишидан кам бўлмаган жамоага қонунчиликка таклиф киритиш ҳуқуқи берилади

100 минг нафардан кам бўлмаган фуқаролар, Сенат, Омбудсман ва Марказий сайлов комиссиясига қонунчилик таклифларини Қонунчилик палатасига киритиш ҳуқуқи берилмоқда.

Қонунчилик палатасида депутатлар қонун ижодкорлиги фаолиятини тартибга солувчи қонунларни янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштиришга қаратилган нормаларни кўриб чиқишди. Мазкур лойиҳа билан 13 та қонун, 1 та кодексга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш белгиланмоқда.

Парламент Қуйи палатаси ахборот хизматнинг таъкидлашича, мазкур норма давлат ишларини бошқаришда фуқароларнинг иштирокини янада кенгайтиради. Шунингдек, ислоҳотларнинг ташаббускори сифатида инсонлар ўзларининг келажаги, орзу-мақсадларини рўёбга чиқариш учун муҳим қарорлар қабул қилишда, жамиятдаги муаммоларни ўз вақтида хал этишда тўғридан-тўғри иштирок этишлари учун шароит яратилади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг