Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Янгийўлда бир оиланинг 5 нафар фарзанди илк бор «ҳужжатли» бўлди

Янгийўлда бир оиланинг 5 нафар фарзанди илк бор «ҳужжатли» бўлди

Янгийўлда бир аёлнинг турли ёшдаги 4 нафар фарзанди ва бир нафар набирасига туғилганлик ҳақида гувоҳнома топширилди. Уларнинг шу пайтгача гувоҳнома ва бошқа ҳужжатлари йўқ эди.

Янгийўл шаҳрида яшаб келаётган Зулхумор опанинг фарзандлари — Сардор (23 ёш), Севинч (20 ёш), Садриддин (10 ёш) ва Самариддин (5 ёш) ҳамда невараси Бехрузбек (3 ёш)лар тиббий ёрдамсиз туғруқхонадан ташқарида (хонадонида) туғилганлиги сабабли бугунги кунга қадар туғилганлик ҳақида гувоҳнома ололмаган.

Сардорбек ва Севинч 16 ёшдан ошган бўлсада, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси мавжуд бўлмаганлиги сабабли ID-карта ҳам берилмаган. Оиланинг ўртанча фарзанди Садриддин 10 ёшга тўлган, бироқ бугунги кунга қадар умумтаълим мактабига, Самариддин ва Бехрузбеклар эса боғчага қабул қилинмаган эди.

Адлия вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган «Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди» ҳуқуқий акцияси доирасида Зулхумор опанинг 4 нафар фарзандлари ва 1 нафар неварасининг туғилиши расмийлаштирилиб, гувоҳномалари шахсан адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев томонидан топширилди.

Шу билан биргаликда, Сардор ва Севинчга идентификацияловчи ID-карта ҳам олиб берилди. 10 ёшли Садриддин Янгийўл шаҳридаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг 1-синфи ўқувчиси сифатида таълимни давом эттириш имконига эга бўлди. Адлия вазирлиги томонидан уларга китоблар, мактаб формаси ва ўқув қуроллари совға қилинди.

Эслатиб ўтамиз, ҳуқуқий акция доирасида фуқаролар бевосита туман (шаҳар) адлия бўлимларида ташкил этилган махсус штаблар ёки «1148» қисқа рақамли ишонч телефони орқали мурожаатларини қолдиришлари мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг