Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пискентда ўрмон ҳудудининг ёқиб юборилгани ортидан жиноят иши қўзғатилди

Пискентда ўрмон ҳудудининг ёқиб юборилгани ортидан жиноят иши қўзғатилди

Жорий йил 1 июль куни Тошкент вилояти Пискент тумани «Лоло ариқ» маҳалласида жойлашган «Тошкент» давлат ўрмон хўжалигига қарашли «Ангрен ўрмон бўлими» 1-участкаси ер майдонларида ҳудудида содир бўлган ёнғин ортидан жиноий иш очилди.

Бош прокуратура берган хабарда айтилишича, жиноят иши Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 198-моддаси (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) ва 207-моддаси (Мансабга совуққонлик билан қараш) билан қўзғатилган.

Бош прокуратура эса мазкур жиноят иши тергови устидан назорат ўрнатган.

Эслатиб ўтамиз, содир бўлган ёнғинда «Ангрен бўлим» ҳудудининг 5,89 гектаридаги ёввойи қуриган ўтлар ва табиий ҳолда ўсган жинғил буталари ёнган.

Ҳозирда соҳа мутахассислари томонидан ўсимлик дунёсига етказилган зарар ҳисобланмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг