Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

МЧЖ раҳбари ва собиқ банк бошқарувчиси 9 млрд сўмни «туя қилди»

МЧЖ раҳбари ва собиқ банк бошқарувчиси 9 млрд сўмни «туя қилди»

Пискент туманида 9 млрд сўм кредитни ўзлаштирган МЧЖ раҳбари ва собиқ банк бошқарувчиси аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пискент туман бўлими томонидан «Микрокредитбанк» АТБ Пискент филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда «Kh.S.» ва «A-B.» МЧЖлар раҳбари Н.С. ва бошқалар ушбу банк филиали собиқ бошқарувчиси Р.М. билан ўзаро тил бириктириб, бошқа банк филиалида гаровга қўйилган мулкларни қалбаки ҳужжатлар асосида такроран гаровга қўйиш орқали тадбиркорлик ва чорвачилик фаолиятини ривожлантириш учун жами 9 млрд сўм кредит ажратилишига эришиб, мазкур маблағларни «P.» МЧЖга ўтказиш орқали нақдлаштириб олиб, талон-торож қилганликлари аниқланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 28, 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 233-моддаси (банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг