Ўзбекистонда тотализатор ўйинларига пул тикишда лимит қўйилади
Қимор ўйинларига қарамликни олдини олиш учун унда сарфлаш мумкин бўлган пул лимити қўйилади.
Бу борада Ҳукуматнинг «Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан ставкалар ва ўйинларнинг ягона давлат регистри юритилади. Унда ўйинчилар, чекловлар, шунингдек, ўйинларда сарфлаш мумкин бўлган маблағлар бўйича лимитлар ҳамда молиявий транзакциялар юритилади.
Қуйидагилар регистр ташкил этиш ва бошқаришни асосий мақсади этиб белгиланди:
- Интернет тармогидаги уйинлар, лотереялар ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳасида пул айланмалари устидан назорат ҳамда консолидалициялашган ҳисобни таъминлаш;
- Интернет тамооғидаги ўйинлар, лоторея ва букмекерлик ташкилотчиси билан манфатлар тўқнашуви ҳолатларида ўйинчининг манфаатларини ҳимоя қилиш;
- Ўйин қарамлигига қарши курашиш ва унинг олдини олиш.
Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотарея ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини амалга ошириш учун 5 йил муддатга намунавий лицензия берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter