Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Одам савдосида гумонланган ўзбекистонлик Истанбулдан депорт қилинди 

Одам савдосида гумонланган ўзбекистонлик Истанбулдан депорт қилинди 

Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда жорий йилнинг 6 май куни Истанбул шаҳрида қўлга олинган, фирибгарлик ва одам савдоси жиноятларини содир этганликда айбланиб, қидирувда бўлган, 1979 йилда туғилган Раҳимов Озод Садуллоевич Ўзбекистонга депортация қилинди.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Бош консулхонага ёки Ўзбекистон ИИВга мурожаат қилишларини сўрамоқда.

«Жиноий жавобгарликдан қочиб хорижий давлатларда, шу жумладан Туркияда яшириниб юрган ҳар бир шахсга нисбатан жиноий таъқиб изчил равишда давом эттирилади ва жиноят учун жавобгарлик принципи қатъий таъминланади», – дейилади хабарда.

Шу билан бирга, консуллик кейинги вақтларда АҚШ, Канада ёки Европа давлатларига бориш учун виза расмийлаштириб бериш важи билан фирибгарлик содир этилиши ҳолатлари юзасидан мурожаатлар сони ортиб бораётганини эслатиб, фуқаролардан бу борада ҳам огоҳ бўлишларини сўрайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг