Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Одам савдосида айбланган икки аёл Истанбулдан депортация қилинди

Одам савдосида айбланган икки аёл Истанбулдан депортация қилинди

Жорий йилнинг 10 январида Туркия ва Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, 2018 йилдан буён Ўзбекистонда қидирувда бўлган, 1985 йилда туғилган Д.Умарова ва 2017 йилдан буён қидирувда бўлган 1983 йилда туғилган М.Ўлмасова жорий йилнинг 10 январь куни Истанбул шаҳрида қўлга олинди.

Мазкур шахслар, кеча, 24 январ куни Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари иштирокида Истанбул халқаро аэропортидан Ўзбекистонга депортация қилиндилар.

Ушбу шахсларнинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиш сўралмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг