Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Навоийда «Қизил китоб»га киритилган она-бола жайронни ўлдирган шахслар ушланди

Навоийда «Қизил китоб»га киритилган она-бола жайронни ўлдирган шахслар ушланди

Навоий вилоятида «Қизил китоб»га киритилган она-бола жайрон ўтиб ўлдирилгани аниқланди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 9 июль куни Навоий вилоятида Навбаҳор тумани ҳудудида фуқаро Қ.Ш. бошқарувидаги «Niva» русумли автомашина текширилганда, машина юкхонасида 2 дона отилган «Қизил китоб»га киритилган она-бола жайрон борлиги аниқланган.

Текширув-суриштирув ишлари давомида жайронлар Самарқанд вилояти, Нарпай тумани, Болтали қишлоғида яшовчи фуқаролар Қ.Ш ва Қ.Ф. ларга тегишли ов қуроллари ёрдамида ноқонуний овлангани маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан тегишли далолатномалар тузилиб, табиатга 33 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланди. Шунингдек, Қ. Ш. бошқарувидаги автомашина жарима майдончасига қўйилди ва ов қуроллари сақлаш учун Навоий вилоят ИИБ га юборилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг