Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мактабларда 13 апрел – шанба куни дарс бўлади – вазирлик  

Мактабларда 13 апрел – шанба куни дарс бўлади – вазирлик  

Президентнинг 2023 йил 22 декабрдаги «2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишламайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2024 йил 8 апрелдаги «Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарори билан ўзбекистонликлар учун байрам ва дам олиш кунлари белгилаб берилган эди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги шу муносабат билан умумий ўрта таълим мактабларида жорий йилнинг 10–12 апрел (чоршанба – жума) кунлари дам олиш кунлари экани ҳамда 13 апрел (шанба) куни барча умумий ўрта таълим мактабларида режадаги дарс жадвали асосида ўқиш куни ҳисобланишини эслатмоқда.

«Дам олиш кунларига тўғри келган ўқув машғулотларини ўқув йили якунига қадар мавзуларни тиғизлаштирган ҳолда ўзлаштириш тавсия этилади», – дейилади вазирлик хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг