Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Икки бош бухоро буғусини овлаган браконьерлар ушланди

Икки бош бухоро буғусини овлаган браконьерлар ушланди

Қуйи Амударё биосфера резерватида иккита бухоро буғуси браконьерлар тузоғига тушиб қолди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 16 июль куни соат 06:00 да Қорақалпоғистон Республикаси Қуйи Амударё давлат биосфера резерватининг Беруний давлат ўрмон хўжалиги участкасида 2 та Бухоро буғусининг жасади топилган. Аниқланишича, улар браконьерлар томонидан қўйилган тузоққа тушган.

Ҳайвонларнинг нобуд бўлишига алоқадор шахсларни аниқлаш мақсадида Қуйи Амударё давлат биосфера резервати бошқармаси инспекторлари воқеа жойида пистирма ташкил қилинган. Бир неча соат ўтгач, ниқобли икки номаълум шахс пистирмага яқинлашган, аммо инспекторларни пайқаб, воқеа жойидан қочиб кетишган.

Қуйи Амударё қўриқхонаси инспекторларининг ўтказган тезкор ҳаракатлари натижасида Беруний тумани ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда воқеага алоқадор браконьерлар – Беруний тумани Бийбозор қишлоғида яшовчи 1993-йилда туғилган Ш.А., 1990-йилда туғилган Р. Б. ва 1985-йилда туғилган I.D.лар қўлга олинган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Беруний тумани ИИБ томонидан ҳайвонларнинг нобуд бўлганлиги факти юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг