Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳомиладор аёлларга бепул тиббий хизмат кўрсатишга доир янги тартиб ишлаб чиқилиши керак

Ҳомиладор аёлларга бепул тиббий хизмат кўрсатишга доир янги тартиб ишлаб чиқилиши керак

Жорий йилнинг сўнггига қадар ҳомиладор аёллар ва болаларга ҳудудидан қатъи назар, кафолатланган бепул тиббий хизматдан фойдаланиш имкони яратилади.

Бу ҳақда 2023 йил 20 июндаги «Маъмурий ислоҳотлар доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-197-сон  қарорда гап боради.

Мазкур ҳужжатнинг 5-иловасида соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланган. Унга кўра, оналик ва болаликни муҳофаза қилишни кучайтириш мақсадида жорий йил 1 августга қадар уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқилади.

Шунингдек, 2023 йил якунига қадар:

  • Болалар, ўсмирлар ва ҳомиладор аёлларни 7 турдаги витамин ва минераллар билан бепул таъминлаш.
  • Ҳомиладор аёллар ва болаларга ҳудудидан қатъи назар, кафолатланган бепул тиббий хизматдан фойдаланиш имконини яратиш.
  • Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш йўналишида такрорланувчи хизмат турларини оптималлаштириш ишлари олиб борилади.

Маълумот учун, ушбу тадбирлар давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобига амалга оширилади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг