Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Британиядаги ватандошнинг китоби халқаро совринга сазовор бўлди

Британиядаги ватандошнинг китоби халқаро совринга сазовор бўлди

Буюк Британиядаги Шарқий Англия университети (University of East Anglia) ўқитувчиси Шерзод Мўминовнинг 2022 йил Ҳарвард университети нашриёти томонидан чоп қилинган китоби Жон Уитни Холл мукофотига эга бўлди.

Холл мукофоти маълум бир йилда «инглиз тилида чоп қилинган Япония ҳақидаги энг яхши китоб»га бериладиган совриндир. Мукофот АҚШда японшуносликка асос солган олим, Йел университети профессори Жон Уитни Холл шарафига номланган.

Тақдирлаш маросими AAS йиллик конференциясида бўлиб ўтади. Конференция дунё осиёшуносларининг энг катта йиғилиши ҳисобланиб, унда 3 000 дан ортиқ киши иштирок этади. Конференция АҚШда, хусусан Тошкент билан биродарлик алоқаларига эга Сиэтл шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.

Маълумот учун, китоб 1945-1956 йиллар оралиғида совет иттифоқида асир бўлган японлар тарихига бағишланган бўлиб, Шерзод Мўминовнинг 2015 йили Кембриж университетида ҳимоя қилинган PhD диссертациясига асосланган.

Аввалроқ Шерзод Мўминов билан нашримизда интервью эълон қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг