Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Автолизинг фирмалар устидан 2 мингга яқин шикоят тушган – Рақобат қўмитаси

Автолизинг фирмалар устидан 2 мингга яқин шикоят тушган – Рақобат қўмитаси

Ўтган йиллар давомида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига автомобиллар учун олдиндан тўловларни амалга оширган, бироқ белгиланган муддатда автомобиль етказиб берилмаган ёки тўланган пуллар қайтариб берилмаётганлиги ҳолати бўйича 2000 га яқин мурожаатлар келиб тушган.

Мазкур мурожаатларнинг асосий қисми «Umid avto companies» МЧЖ, «Orient Avto-Lizing» МЧЖ va «Imkon Avto» МЧЖ, «Mega Auto Lizing» МЧЖ, «Avto 60-Oy» МЧЖ, «Avtohamkor 0 Foiz» МЧЖ ва бошқа корхоналар хиссасига тўғри келади.

Қайд этилишича, мазкур корхоналар истеъмолчиларнинг пул маблағларини қисқа муддатда янги автомобиль олиб бериш ваъдаси билан жалб қилиб, ўз мажбуриятларини бошқа истеъмолчилардан жалб қилинган маблағлар эвазига қоплаш ва истеъмолчилардан олинган пулларни қайтаришни бир йилдан ортиқ муддатга кечиктириш (ушлаб туриш) каби ҳолатларга йўл қўймоқда.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан «Umid auto leasing», «Umid lizing Tashkent», «Umid auto»,«Umid avto Tashkent», «Umid avto lizing», «Mega Avto Leasin-Hamkor», «Mega Avto Leasin», «Samo Rimmax Avto”, «Rimmax Auto Leasin», «Ishonch Auto Leasin», «Asr Auto Leasin», «Baraka Avto Baraka Business» МЧЖлар мансабдор шахсларига нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жиноят ишлари қўзғатилган.

«Бироқ, бугунги кунда бу каби корхоналар мансабдор шахслари томонидан истеъмолчиларни чалғитиш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан пул маблағларини жалб қилиш каби ҳуқуқбузарликларни давом эттирмоқда ҳамда улар фаолияти устидан истеъмолчилардан кўплаб шикоят аризалари келиб тушмоқда.

Қолаверса, «Avto 60-Oy» ва «Avtohamkor 0 Foiz» каби аҳолини миллардлаб пулларини ўзлаштирган автолизинг фирмалар ҳақида жуда кўп марта гапирилган бўлсада, айрим фуқароларимиз хамон бундай фирмалар алдовига ишонмоқда», – дейилади Қўмита хабарида.

Ўз навбатида, Қўмита фуқаролардан автолизинг фирмалар билан шартнома тузиш (имзолаш) ва уларга пул тўлашдан аввал шартнома шартлари билан яхшилаб танишиб чиқишни ҳамда фирма ишончлилигини ахборот манбаларидан текшириб кўришни тавсия қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг