Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Яна бир тарихий фильмни суратга олишга рухсат берилди

Яна бир тарихий фильмни суратга олишга рухсат берилди

Фото: «Ўзбеккино» МА

«Ўзбеккино» МА Бадиий кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди ва унда кун тартибидаги бир қатор масалалар кўриб чиқилди. «Ўзбеккино» ахборот хизмати хабар берди.

Жумладан, режиссёр Абдувоҳид Ғаниев томонидан суратга олиниши режалаштирилган «Элпарвар» картинасининг режиссёрлик иши тақдимоти ўтказилди ва ишлаб чиқаришга туширилди.

Ушбу фильм ўспирин йигитчанинг буюк аждодларимиз Жалолиддин Мангуберди ва бошқа жасур юртдошларимиз жасоратларидан огоҳ бўлиб, ватанпарварлик туйғуларининг уйғониши ҳақида ҳикоя қилади. Фильмга Нозим Тўлахўжаев, Убайдулла Омон, Ёқуб Аҳмедов, Ёдгор Саъдиев, Дониёр Хўжаев, Бунёд Раҳматуллаев, Йигитали Мамажонов, Феруза Юсупова каби актёрлар жалб этилиши мўлжалланган.

Шунингдек, режиссёр Акбар Бектурдиевнинг «Осмон оғуши» бадиий фильмига танланган актёрларнинг видеокўриги бўлиб ўтди ва кастингни давом эттириш тавсия этилди.

Муаллифлар Н.Аббосхон, А.Йўлдошев «Ибрат» тўлиқ метражли фильмга мўлжаллаб ёзилган адабий сенарий тақдимотини ўтказди ва фильм ишлаб чиқаришга туширилди.

Бундан ташқари, режиссёр Н.Аббосовнинг «Саид ва Саида» бадиий фильми режиссёрлик сценарийси ҳамда муаллиф М.Юсуповнинг «Урушнинг сўнгги қурбони» қисқа метражли фильм учун мўлжаллаб ёзилган адабий сценарийси ҳам кўриб чиқилиб, қабул қилинди.

Муаллиф Э.Аббосовнинг «Ўзбек овозсиз киноси тарихидан» номли ҳужжатли фильмга мўлжаллаб ёзилган синопсиси қайтарилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг