Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мустақилликнинг 32 йиллиги муносабати билан «Янги Ўзбекистоннинг янги кинолари» ойлиги бўлиб ўтмоқда

Мустақилликнинг 32 йиллиги муносабати билан «Янги Ўзбекистоннинг янги кинолари» ойлиги бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан мамлакатимиз бўйлаб 15 августдан 15 сентябрга қадар «Янги Ўзбекистоннинг янги кинолари» ойлиги ўтказилмоқда.

Сирдарё вилоятидан бошланган Кинокарвон сафари Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳам бўлиб Ўтди. Кинокарвоннинг илк манзили бўлган Сирдарё вилоятининг Янгиер ва Ширин шаҳарларида ташкил этилди. Унда мухлислар таниқли киноижодкорлар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Саъдуллаева, актёрлар Шавкат Комилов, Отабек Ҳақбердиев, Муқаддас Саъдуллаева, Саид Мухторов, Умид Шодмоновлар билан учрашувларда қатнашдилар. Халқ билан кўришувдан сўнг киноижодкорлар Янгиер шаҳридаги Мурувват уйига ҳам ташриф буюриб, беморлар ҳолидан хабар олишди.

Шу билан бирга, Кинокарвон тадбирлари доирасида юртдошларимиз учун «Бардош» ва «Судья» бадиий фильмлари намойиш этилди.

«Янги Ўзбекистоннинг янги кинолари» шиори остида ўтказилаётган тадбирлар республика бўйлаб давом этиши режалаштирилган. Киноойлик давомида 50 дан ортиқ бадиий, анимацион ва ҳужжатли фильмларнинг намойишлари ўтказилади. Бундан ташқари юртимиз телеканалларида ҳам миллий фильмларнинг телевизион намойиши бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг