Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Савицкий музейига Тигран Мкртичев директор бўлди

Савицкий музейига Тигран Мкртичев директор бўлди

И.Савицкий номидаги Нукус музейи директори лавозимига эълон қилинган танловда ғолиб бўлган Тигран Мкртичев ўз вазифасига 2021 йил 2 январдан киришади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маълум қилган.

Қайд этилишича, танлов Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар фуқаролари ўртасида ўтказилган. Унинг биринчи босқичи натижаларига кўра, Германия, Россия, Қозоғистон ва Қорақалпоғистондан 6 нафар номзод ўтди. Иккинчи якуний босқичда номзодлар ўзларининг тақдимотларини экспертлар кенгашига тақдим этди ва Нукус шаҳридаги музейда суҳбатдан ўтди. Танлов якунида Москвадаги Рерихлар музейи (Шарқ халқлари давлат санъат музейининг филиали) директори Тигран Мкртичев ғолиб, деб топилди.

Савицкий музейининг янги раҳбари Ўзбекистонда таълим олган – Тошкент давлат университети Марказий Осиё археологияси бўлими битирувчиси.

Т.Мкртичев 1994 йилдан 2008 йилга қадар Бухоро, Самарқанд, Термиз ва бошқа шаҳарларида ўтказилган бир қатор археологик экспедицияларнинг раҳбари бўлган.

Тигран Мкртичев директорлик фаолиятини И.В.Савицкий музейи коллекциясини ўрганиш бўйича Халқаро кенгашни тузишдан, шунингдек таниқли рассомлар, сиёсатчилар ва бизнес вакилларини ўз ичига олган халқаро ҳомийлик кенгашини яратишдан бошлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг