Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тиббиёт коллежи директори жавобгарликка тортилди

Тиббиёт коллежи директори жавобгарликка тортилди

Фото: «Sxabar.uz»

Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини санитария эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги 2015 йил 26 августдаги №393-сонли Қонуни, СанҚваМ № 0145-03 Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқитишнинг тузилиши бўйича санитария қоидалари, ССВнинг 2012 йил 10 июлдаги № 200-сонли буйруғи ҳамда Гулистон шаҳар Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг 2021 йил 28 октябрдаги № 233/ХС буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Гулистон шаҳар Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлими ходими 2021 йил 28 октябрь куни Гулистон тиббиёт коллежига хизмат сафарига юборилиб, тиббиёт коллежида санитария назорати олиб борди.

Бу ҳақда Сирдарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш бўлими хабар берди.

Санитария назорати вақтида коллежнинг талабалари орасида СанҚваМ №0320-73 ҳамда Ўзбекистон Республикаси Махсус комиссиясининг қарорларига зид равишда тиббий ниқоб тақмасдан, 2 метр оралиқ масофага сақламаган ҳолда, карантин қоидаларини бузганлиги учун МЖтКнинг 54-моддасига асосланиб, коллеж талабалари ҳамда ўқитувчилари орасида карантин қоидаларига риоя қилинмаганлиги учун коллежнинг директори Ф.Н.га нисбатан санитария ва эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлиги хақида маъмурий баённома расмийлаштирилиб, маъмурий жарима жазоси қўлланилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг