Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Озодбек Назарбековнинг қўшиғига челленж эълон қилинди. Ғолибга қимматбаҳо соврин бор

Озодбек Назарбековнинг қўшиғига челленж эълон қилинди. Ғолибга қимматбаҳо соврин бор

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири, халқ артисти Озодбек Назарбеков Президент Шавкат Мирзиёев йўллаган мурожаатга атаб «Гўзал ҳаёт» номли қўшиқ айтгани хабар қилинган эди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамкорлигида «Гўзал ҳаёт» челленжи эълон қилинди.

«Карантин даврида уйда қолиб, ўз иқтидорингизни намоён этиб, ҳар бир кунингизни мазмунли ўтказинг.

Челленжда иштирок этиш учун «Гўзал ҳаёт» номли қўшиқни куйланг ва facebook ҳамда instagram ижтимоий тармоқларига #gozalhayot хештеги остида жойлаштиринг. Челленжда энг кўп томошабин йиға олган ижрочи ғолиб деб топилади.

Ғолиблар учта тур бўйича аниқланади:

1. 16 ёшгача бўлган энг ёш ижрочи;
2. 16 ёшдан катта энг яхши аёл ижрочи;
3. 16 ёшдан катта энг яхши эркак ижрочи.

Танлов ғолиблари қимматбаҳо совға билан тақдирланишади. Mукофотлар карантин тугагач Маданият вазири томонидан тантанали равишда топширилади», — дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг