Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг ҳар бир туманида китоб дўкони бўлади

Ўзбекистоннинг ҳар бир туманида китоб дўкони бўлади

Фото: ЎзА

Айни дақиқаларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов раҳбарларлигида таълим ва адабиёт соҳаларини тубдан такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда «Xabar.uz» мухбири ҳам иштирок этяпти.

Бош вазир мамлакатимиздаги ҳар битта туманда энг камида биттадан китоб дўкони бўлиши шарт эканини қайд этган. Шунингдек, дўконларда миллий адабиётларга ҳам эътибор қаратиш, дўкондаги хорижий адабиётлар 50 фоиздан ошмаслиги кераклиги таъкидланган.

Яна бир муҳим жиҳат: йиғилишда 6-7 мингдан ортиқ талаба таҳсил оладиган олий таълим муассасаларида ҳам китоб дўконларини барпо этиш юзасидан топшириқлар берилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг