Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Оскар» йил фильмини аниқлади

«Оскар» йил фильмини аниқлади

Фото: «КиноПоиск»

Америка киноакадемиясининг 93-тақдирлаш маросимида нуфузли «Оскар» мукофоти «Энг яхши режиссёр» йўналишида Хлоя Чжаога «Кўчманчилар ери» фильми учун топширилганини хабар бергандик.

Ушбу киноасар киноакадемия томонидан йилнинг энг яхши фильми деб топилди.

«Кўчманчилар ери» фильмидан лавҳа.

«Кўчманчилар ери» фильми ишсиз қолиб, Америка бўйлаб дарбадарликда кун кечиришга мажбур бўлган 60 ёшли аёл ҳақида. Фильмдаги бош рол(Ферн)ни Фрэнсис Макдормэнд ижро этган.

Ушбу фильм «Олтин глобус» мукофотига ҳам сазовор бўлганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг