Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Оскар»: Америка киноакадемияси «эркак» ва «аёл»лардан воз кечмайди

«Оскар»: Америка киноакадемияси «эркак» ва «аёл»лардан воз кечмайди

Фото: «Ivi»

АҚШ Киноакадемияси эркак ва аёл актёрлар учун «Оскар» мукофотларини топширишда давом этади. Бу ҳақда «РИА Новости» Киноакадемия вакилига асосланиб хабар берди.

Киноакадемия вакилига кўра, мукофотлаш тартиби ўзгартирилмаслиги режалаштирилган. «Туғилаётган мубоҳасаларга диққатли бўлган ҳолда ўз аъзоларимиз (фикри)га қулоқ тутамиз», — деди Киноакадемия вакили.

Эслатиб ўтамиз, Берлин халқаро кинофестивали (Berlinale) ташкилотчилари 2021 йилда «Энг яхши актёрлик иши учун кумуш айиқ» ҳамда «Иккинчи пландаги энг яхши актёрлик иши учун кумуш айиқ» мукофотларини аёл-эркакка ажратмасдан «битта қилиб» топширишини маълум қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг