Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жадидлар ҳақида роман нашрдан чиқди

Жадидлар ҳақида роман нашрдан чиқди

Ёзувчи Наби Жалолиддин қаламига мансуб «Чўлпон» романи нашрдан чиқди.

Асарда Чўлпон ҳаётидаги эврилишлар, болалиги ва ижоди ҳақида батафсил ҳикоя қилинади. Жадиднинг қамалиши, қатл этилиши билан боғлиқ янги фактлар келтирилган, уни сотганлар фош этилган.

Икки китобдан иборат романда жадидлар ҳаёти ва ижодидан ташқари миллат озодлиги йўлида жонини тиккан Мадаминбек қўрбоши каби фидойилар, мардикоролди сиёсатининг мудҳиш манзаралари, Қўқон мухториятидаги фитналар ва унинг қулаши, рус босқини каби воқеалар ҳам батафсил ёзилган.

Роман 24 февралдан сотувга чиқарилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг