Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Матонат» фильмининг ўзбек ва рус тилларидаги премьераси бўлиб ўтди

«Матонат» фильмининг ўзбек ва рус тилларидаги премьераси бўлиб ўтди

Бугун Кинематография агентлигида «Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси» ДУК томонидан суратга олинган «Матонат» ҳужжатли фильмининг ўзбек ва рус тилларидаги намойиши ташкил этилди.

Премьера аввалида, Агентлик бош директорининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ризаев, фильм режиссёри Шуҳрат Маҳмудов, Россиянинг Ўзбекистондаги элчихона вакили Владимир Юриевич, Киноарбоблар ижодий уюшмаси раиси Матёқуб Матчонов, «Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси» ДУК директори Баҳодир Одиловлар сўзга чиқиб, ижодкорларни қутлашди.

«Матонат» фильми Кинематография агентлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда суратга олинган. Унда II жаҳон урушида қатнашган 101 ўзбекистонлик юртдошимизнинг урушда Ғалабага қўшган ҳиссаси ҳамда Голландиянинг Амерсфорт шаҳрида жойлашган концлагерларда ҳалок бўлган ўзбек аскарларининг тақдири ҳақида ҳикоя қилинади.

Премьерадан сўнг ижодий жамоа билан суҳбат ташкил этилди.

Фильм ижодкорлари: режиссёр Шуҳрат Маҳмудов, сценарий муаллифи Розиқа Мергенбаева, операторлар Рифкат Ибрагимов, Рустам Магадиев, рассом Бектош Ражабов, композитор Дмитрий Янов-Яновский.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг